"Ювентус" трансфер нархи баланд футболчисини ижарага бермоқчи

Aslanov Jasurbek
27 июн 2021
Ярим ҳимоячи Артур ёзги трансфер ойнасида "Ювентус"ни тарк этиши мумкин.

"Бьянконерлар" устози Массимилиано Аллегри раҳбариятга келаси мавсумда бразилиялик футболчи Артурни ортиқча ҳисоблашини айтди.

Шу сабабли, "Ювентус" 24 ёшли футболчини трансферга қўйиши мумкин. Клуб Артурнинг трансфер нархини юқори эканлигини ҳисобга олган ҳолда уни сотиш қийин бўлишини тушунади, шунинг учун ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ "Лацио"нинг янги устози Маурицио Сарри жамоасида Артурни кўришни истаётганини айтганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sportmediaset