"Ювентус" ва "Барселона" Денайер учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
15 фев 2022
"Лион" ҳимоячиси Жейсон Денайер ёзги трансфер ойнасида жамоадан кетиши мумкин.

"Ювентус" ва "Барселона" 26 ёшли бельгияликка қизиқмоқда. 

Ўйинчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Денайер жорий мавсум барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Nieuwsblad.be