"Ювентус" Влахович билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
27 июн 2021
"Ювентус" "Фиорентина" ҳужумчиси Душан Влахович билан ушбу трансфер ойнасида шартнома имзолаш имкониятларини ўрганмоқда.

Турин клуби "Фиорентина" билан сербиялик форвард борасида музокараларга киришган.

Влахович 2020/21 йилги мавсум жамоаси сафида 40та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 2та ассист қайд этди.

Transfermarkt форвардни 40 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport