

Германиялик ярим ҳимоячи жамоанинг ЕЧЛ ўйинлари учун қайдномасидан ўрин олмагани туфайли Маурицио Сарридан ранжиган.
Diario Sport нашри хабар беришича, ярим ҳимоячи қишда "Барселона" ёки ПСЖ клубларидан бирининг сафига бориб қўшилади. Унинг трансфер баҳоси 40-50 млн евро атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.
"Барселона" Жан учун таркибдан жой ҳозирлаш мақсадида Иван Ракитич ва Карлес Аленьялардан воз кечишга тайёр. ПСЖ эса Эмредан майдондаги "қора иш"ларни бажариш учун фойдаланмоқчи. Жамоа раҳбарияти Марко Верратти ва Андер Эррера сингари креатив футболчилар мазкур вазифани кўнгилдагидек бажара олишмайди деган қарорга келган.
Эслатиб ўтамиз, Жан жорий мавсум "кекса синьора" сафида А Сериянинг 4 учрашувида иштирок этди.



