Зайниддин Тожиев: "Бугунги дуранг ғалабага тенг бўлди"

Пролиганинг 2-тури доирасида "Олимпик Mobiuz" - "Ғазалкент" (2:2) жамоалари иштирокидаги баҳсдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Зайниддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугун жуда жиддий рақибга қарши ўйин ўтказдик. Бу жамоани биласиз, Олимпия термаси лойиҳаси, таркибида терма футболчилари бор. Йиллар давомида бу жамоа анчагина шаклланиб келди. Шунга қараб, йигитларга кўрсатмалар бердик ва улар буни бажаришди. Ҳали камчиликлар бор. Лекин шундай кучли жамоадан очко олиш биз учун катта тажриба беради ва бу ғалабага тенг деб ўйлайман.

- Жамоанинг кейинги ўйини "Каттақўрғон" билан. Таркиб нуқтаи назаридан ушбу жамоа лиганинг етакчиларидан ва Суперлига учун даъвогар. Шундай учрашувда қизил карточка олган футболчининг ўрни қанчалик билинади?
- Таркибда унинг (Муҳаммадазиз Рўзибоев) ўрнини босадиган футболчилар бор. Шунингдек, Садиржоновни термага қўйиб юборамиз ва биздаги йўқотишлар иккитага етади. Олдимизда ушбу ўйинга тайёргарлик учун бир ҳафта бор. Шу вақт мобайнида ушбу жойларга бошқа футболчиларни тарбиялаб борамиз. Умид қиламизки, улар бизни уялтиришмайди ва ўзларини кўрсатишади.


Манба: championat.asia