Зидан: “Марсело ва Иско билан боғлиқ вазият мушкул”

Eldor Akmurzayev
29 дек 2020
“Реал” устози Зинедин Зидан кам ўйин амалиётига эга бўлаётган ҳимоячи Марсело ва хавбек Иско ҳақида гапирди.

- Марсело ва Иско таркибга кирмаётганини кўриш сизга оғир эмасми?

- Бу мен учун оғир, чунки мазкур футболчилар ўйнашни хоҳлашади. Ҳамма буни истайди. Албатта, биз босиб ўтган даврни ҳисобга олсак, Марсело ва Иско билан боғлиқ вазият мушкул.

Бу мураббийлик фаолиятимдаги энг қийин танловдир. Ҳар бир учрашув учун таркибни тайёрлашим лозим.

Барча футболчиларимга ишонаман. Марсело ва Иско “Реал” аъзолари. Улар кетишни хоҳлайдими ё йўқ, бу ҳақда ўйламаяпман, чунки уларнинг қарорига таъсир ўтказолмайман. Улар жуда яхши машғулот ўтказишмоқда, деб айтишим мумкин. Улар жуда профессионал ва ўз ишига жиддий ёндашишади”, дейди мураббий.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca