

"Хамес ажойиб формада. У жамоамизда қолса, мен ўзимни бахтиёр ҳисоблайман", дея Зиданнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia нашри.
Хамес 2014 йилда "Монако"дан "Реал"га кўчиб ўтганди. Сўнгги икки мавсумни у "Бавария" таркибида ижарада ўтказди. Германиянинг амалдаги чемпиони футболчини белгиланган сумма эвазига сотиб олиши ҳам мумкин эди. Аммо мюнхенликлар бу имкониятдан фойдаланишмади.
Жорий йил ёзида "Наполи" ва "Атлетико" футболчининг хизматларига қизиқиш билдиришди, аммо "Реал" уни сотишни истамади.



