

"Агар истасангиз, ёмон йигит бўламан. Яхши йигит бўлишимни хоҳласангиз, ажойиб бўламан. Менинг муаммоим - бир вақтнинг ўзида икки ҳил қиёфадаман. Барчага маслаҳатим, ёмон йигит ҳам бўлиб туриш керак. Чунки, кейинчалик инсонлар сен ҳақингда яхши фикрда бўлишади.
Улар сени яхши кўришингни айтганда, айнан қайси иллатинг уларга ёқишини билиб оласан. Агарда улар сени кўра олишмаслигини айтишса, демак, ростдан ҳам сендан нафратланиб қолишган. Аммо мени кўра олмайдиганларни мен ўзимнинг мухлисим қила олдим. Бу менинг катта муаммоим. Менга янада кўпроқ мендан нафратланувчилар керак", - деди Златан.



