Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"

Iskandarov Abdulaziz
9 mar 2025
"Нефтчи" жамоасининг сербиялик ҳужумчиси Зоран Марушич "Бунёдкор"га қарши ўйинда фарғоналиклар таркибида расмий ўйиндаги дебют голини урди.

Лекин унинг голи ғалаба учун етарли бўлгани йўқ. Учрашувдан сўнг Зоран Марушич қуйидаги фикрларни билдирди.

"Ҳар доим биринчи ўйин қийин ўтган, чунки ҳамма ғалабага чанқоқ ҳолда бўлади. Рақибимиз яхши ўйин кўрсатганини айтишим мумкин. Биз бошимизни кўтаришимиз ва олдинга қараб интилишимиз керак. Ҳаммаси ҳали олдинда. Кейинги ўйинни ютишимиз шарт. Бундан буён ҳар бир тур ўзгача тус олади. Ғалаба орқали ўзимизга ишончимизни қайтариб оламиз. Ўйинда ғалаба қозониш учун кўпроқ вазият яратиб фойдаланиш керак. Албатта бу рақибга ҳам боғлиқ. "Бунёдкор" ўз майдонида яхши тўп тепди. 

Мақсадимиз фақат чемпионлик. Мен "Насаф"даги натижани Фарғонада ҳам такрорлашни истайман",- дейди Зоран Марушич. 



Iskandarov AbdulazizМақола муаллифи
Қопқоқ: Championat.asia

Изоҳлар

Real.M & Chelsi
9 mar
Bu qo'rqoq va lallaygan murabbiy bilan qiyin masala...LEVCHENKO AUT...
Фарход Холдоралиев
9 mar
Бизга бу тахта керак емас еди ессиз миллиардлар Левченко нефчи даражасидаги мураббий емас.
Bek
9 mar
Тренерингни лакаби дуранглар кироли так что бронза осенам хурсанд бувур зоран