Зоран Янкович: "Раҳбарият доимо бизни қўллаб турди. Қувонарли жиҳати, 1-турдаги дуранг учун ҳам бизга бонус ваъда қилишди"

Sherzod Nurmatov
11 jul 2021
ОЧЛ-2021 шарқ минтақаси "I" гуруҳи сўнгги туридан ўрин олган "Кавасаки Фронтале" – "Бейжинг Гоан" (4:0) учрашувидан кейин Хитой клуби устози Зоран Янкович ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги мағлубият кутилмаган ҳол бўлмади, лекин йигитларимиз кўрсатган ўйиндан фахрланаман. Улар турнир давомида ўзларининг бор имкониятларидан келиб чиқиб ўйнашди. Умуман олганда, 6 та ўйин ўтказган бўлсак, ҳар бир ўйинда катта тажриба тўпладик дейиш қийин-ку, лекин ўзлари учун қандайдир жиҳатлар бўйича бир хулосага келишди, шу жиҳатдан фойдали бўлди. Биз Билич билан мулоқот қилиб турдик, у ва раҳбарият доимо бизни қўллаб турди. Қувонарли жиҳати, 1-турдаги дуранг учун ҳам бизга бонус ваъда қилишди. Энди уйга қайтиб, асосий жамоа билан машғулотларни давом эттирамиз. Аксарият ёш футболчиларимиз асосий таркибга жалб этилиши мумкин", – деди Янкович. 

Алоҳида айтиш жоиз, "Бейжинг Гоан" посбони Гуо бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Nodir Ashrapov
12 jul 2021
3 tarkib bilan nimaga keldi uzi bula