

22 ёшли футболчи «Мурсия»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди (3:0) ва 56-дақиқада Денис Суареснинг пасидан сўнг гол урди.
Арнаис «Барселона»га «Вальядолид»дан мавсум бошида ўтганди. У «Барселона Б» сафида 8та ўйинда 4та гол урди ва 3та голли пас берди.



