Меҳмонда 9та гол урган “Лестер” АПЛ рекордини ўрнатди

Eldor Akmurzayev
26 окт 2019
Англия чемпионатининг 10-турида “Лестер” меҳмонда “Саутгемптон”га қақшатқич зарба берди.

“Тулкилар” рақиб дарвозасига жавобсиз тўққизта гол уришди ва АПЛ доирасида ўтказилган сафардаги баҳсда энг йирик ғалабани қўлга киритишди. Бундан олдинги натижа эса “Манчестер Юнайтед”га тегишли эди. 1998/99 йилги мавсум Алекс Фергюсон шогирдлари «Ноттингем Форест»ни меҳмонда 8:1 натижаси билан тор-мор этишганди. 

Шунингдек, Брендон Рожерс мураббийлигидаги жамоа Премьер-лига тарихидаги энг йирик ғалабани такрорлади. 1994/95 мавсум “қизил иблислар” уйда «Ипсвич»ни 9:0 натижаси билан енгишганди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia