"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади

Alisher Ostonov
2 ноя 2025
"Андижон" 5 ноябрь куни Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг 4-тури доирасида сафарда Баҳрайннинг "Ал-Ҳалдия" клубига қарши майдонга тушади


Мазкур беллашувни жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.


Бош ҳакам: Чаэ Сангҳеоп (Жанубий Корея)

Ёрдамчи ҳакамлар: Парк Кюнёнг, Жанг Жонгпил (иккаласи ҳам Жанубий Корея)

Заҳира ҳаками: Вонг Ваи Лун (Гон Конг)

Назоратчи ҳакам: Мичаэл С. М. Ҳананиа (Фаластин)

Комиссар: Омид Жамали (Эрон)


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати