"Ал-Шабаб" ғалаба қозонди. Ҳайдаров тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди

Кеча БАА чемпионатида навбатдаги 9 тур учрашувларидан ўрин олган "Ал-Шабаб" - "Ажман" баҳси бўлиб ўтди.
Ушбу ўйинда ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров ҳаракат қиладиган "Ал-Шабаб" клуби ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувда Азиз Ҳайдаров тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилиб, 35-дақиқада огоҳлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Шабаб" ушбу ғалабадан сўнг БАА чемпионатида 19 очко тўплаган ҳолда иккинчи поғонада бормоқда.

Манба: championat.asia