

"Ливерпуль" Гравенберх ва Экитикеларнинг голи эвазига икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқди. Бунинг устига "Ньюкасл" футболчиси Гордон ўта қўпол ўйнагани учун қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволда ташлаб кетди. Шунга қарамай мезбонлар таслим бўлишмади ва 57 ҳамда 88 дақиқаларда гол уриб ҳисобни тенглаштиришди. Аммо "Ливерпуль" сафида захирадан ўйинга қўшилган 16 ёшли Нгумоха 100-дақиқада (90+10) жамоасининг ғалаба тўпини киритиб, "қизиллар"га 3 очко олиб берди.





