АПЛда шон-шараф зали очилиш маросими коронавирус туфайли қолдирилди

Mirjalol Normatov
16 мар 2020
Англия Премьер-лигаси шон-шараф зали очилиш маросими коронавирус сабабли қолдирилди.

Бошида ушбу очилиш маросими 19 март кунида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Ўшанда лига шон-шарафлар залига кирадиган навбатдаги номинантлар номини ҳам эълон қилиниши айтилганди.

Ҳозирча ушбу маросим қачон ташкиллаштирилиши маълум қилинмаган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal