АПЛ афсонаси: "Премер-лигада Ямал даражасидаги ёш истеъдодлар кўп, аммо..."

АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири Алан Ширер "Манчестер Сити" футболчиси Нико О'Райли ҳақида фикр билдирди.

"Премер-лигада Ямал даражасидаги ёш истеъдодлар кўп, аммо лига шунчалик рақобатбардошки, ёш футболчиларга ҳар доим ҳам имконият берилавермайди. У «Манчестер Сити» сафида ўзини ажойиб кўрсатмоқда ва жуда яхши мавсум ўтказмоқда. Пеп қилаётган ишлар уни буюк мураббийга айлантирган: академиядаги истеъдодларни тарбиялаш. Умид қиламанки, Премер-лиганинг бошқа жамоалари ҳам қачондир ёш футболчиларга кўпроқ имконият беришни бошлайди", - деб фикр билдирди собиқ футболчи.

Жорий мавсум 21 ёшли футболчи жами 46 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 6 та ассист бор.


Манба: @mansiti_uzb