

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска ушбу мукофотга сазовор бўлди.
Ўтган ойда "Челси" Премьер-лигада 4 ўйин ўтказди. Маресканинг жамоаси 3 та ўйинда зафар қучди ва 1 тасида дуранг ўйнади. Жамоанинг бу даврдаги натижалари қуйида келтирилган:
"Тоттенхэм" – "Челси" 0:1
"Челси" – "Вулверхэмптон" 3:0
"Бёрнли" – "Челси" 0:2
"Челси" – "Арсенал" 1:1

Кўриб турганингиздек, "Челси" ўтган ойда чемпионатдаги 4 баҳсда атиги 1 та гол ўтказиб юборди.
"Челси" ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Мареска жамоаси кейинги ўйинни 13 декабрь куни ўз майдонида "Эвертон"га қарши ўтказади.



