

Германия миллий жамоаси ўйинчиси Лондон клубига Бундеслига 16-турида "Байер"ни 4:1 ҳисобида енгган ўйинда яхши таассурот қолдирган. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Штутгарт" 25 ёшли ўйинчининг трансферини тахминан 50 миллион евро деб баҳоламоқда. Ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед" трансфер ойнасининг охирги кунларида Штиллерни имзолаш учун мурожаат қилган эди. Агар ўйинчи АПЛга ўтса, унинг маоши камида икки баравар ошиши мумкин. Ҳозирда унинг йиллик маоши 4,5 миллион евро.
Жорий мавсумда Штиллер барча турнирларда 44 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 10 та голли узатма берди. Ўйинчи билан шартнома 2028 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион евро.



