"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади

Iskandarov Abdulaziz
7 фев 2026
Клуб қишки трансферлар вақтида таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.

"Арал" россиялик ҳужумчи Марк Красновни жалб қилди. Клуб матбуот хизмати кеча расман легионер тўптепарни таништирди. Краснов "Арал"га Беларусь чемпионатининг "Лида" жамоасидан келиб қўшилди. 

Маълумот учун, 30 ёшли футболчи бундан ташқари фаолияти давомида "Лаз Луга" (Россия), "Динамо СПБ" (Россия), "Неман", "Макслайн", "Витебск" (Беларусь), "Нефтчи" (Қирғизистон) жамоаларида ҳаракат қилган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Арал" матбуот хизмати