"Арсенал"нинг Уилшир борасидаги апелляцияси инобатга олинмади

Nadirkhuja Yuldashev
19 дек 2013
Англия футбол ассоциацияси "Арсенал"нинг Жек Уилширга нисбатан берган апелляцисини рад этди.
Футболчи "Манчестер Сити"га қарши (6:3) ўйиндан кейин трибунадан жой олган мухлисларга ўрта бармоғини кўрсатган эди. Иккита учрашувга дисквалификация қилинган футболчига нисбатан берилган жазо ўз кучида қолди. Энди у "Челси" ва "Вест Хэм"га қарши ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: sport-express.ru