

Унга кўра, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов мазкур ўйинда бош ҳакам бўлиб ишлайди. Алишер Усмонов ва Тимур Гайнуллин қанот ҳакамлари вазифасини бажаради. Захира ҳаками – Шерзод Қосимов.
Ўйин комиссари – ҳиндистонлик Руфус Принц. Ҳакамлар назоратчиси вазифаси Гонконг вакили Лам Чи Хога юклатилди. Эронлик Шаҳин Раҳмони хавфсизлик офицери этиб тайинланди.
Маълумот учун, КХДР – Ливан учрашуви шу йилнинг 5 сентябрь куни КХДР пойтахти Пхеньян шаҳрида бўлиб ўтади.



