"Барселона" – "Атлетико". Мадридлик мухлислар чипта нархларидан норози

Tolibjon Qosimov
25 мар 2014
"Атлетико" мухлислари 1/4 финали доирасидаги "Барселона"га қарши ўйин учун чиқарилган чипта нархларидан норози.
Мадридликлар бу ўйинга 93 евро тўлаб киришлари керак.

Бундан ташқари "Атлетико" "Барселона" томонидан ажратилган секторлар ёмон жойда жойлашганини таъкидлашди.

1/8 финали доирасидаги "Милан"га қарши ўйинда "Атлетико"нинг 3000 нафар мухлиси 35 евродан чипта сотиб олишганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru