"Барселона" CASнинг "Реал" борасидаги қароридан ҳақоратланди

Aslanov Jasurbek
20 сен 2016
"Барселона" спорт арбитраж судининг "Реал" клубининг вояга етмаган футболчилар борасидаги қароридан ҳақоратланди.

Бу ҳақда Каталония клуби вице-президенти Хорди Местре маълум қилди.

"Биз ҳам CASга мурожаат қилганмиз, аммо йигитларимизнинг ўйнашига руҳсат беришмади. Мана шу нарса фарқ ва бу катта ҳақорат. Улар бу борада "Реал"нинг позицияси билан таниш эмас. Улар болалар ҳимоясига тегишли бўлган ФИФА қонунларини бузишди" - дейди Местре.

"Реал" ва "Атлетико" 18 ёшга етмаган футболчилар трансфер қоидасини бузгани учун икки трансфер ойнасида янги ўйинчилар харид қилишдан чекланишди.

Олдинроқ "Барселона" ҳам шундай жазога тортиланди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es