

Чап қанот ҳимоячиси янги жамоасида мавсум давомидаги ўйин амалиётининг камлигидан норози. Маълумот учун, Фирпо жорий мавсум "Барселона" сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, биттадан гол ва голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Аммо бу 23 ёшли футболчи учун камдек туюляпти. "Football Espana" нашри маълумотига кўра, "Бетис" раҳбарияти мазкур вазиятдан фойдаланиб кетмоқчи. Маълум бўлишича, Хуниорнинг ўзи ҳам собиқ жамоасига қайтишга қарши эмас.




