

Каталония клуби ўтган йили футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиққанди, аммо карантин бу режаларни пучга чиқарган эди. Эндиликда буни қилиш осонроқ бўлади, чунки "Милан" ҳали футболчи билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти ва эски шартнома 2022 йилнинг ёзида тугайди.
Эслатиб ўтамиз, Романьоли "Милан"да олтинчи мавсумини ўтказмоқда. У А Сериянинг жорий мавсумида 20 та учрашув ўтказди ва 7 та сариқ карточка олди.



