

"Барселона" футболчилари "Жузеппе Меацца" стадионида ёлғизлатиб қўйилмайди. Ломбардияда уларни 3064 нафар клуб аъзоси ва 1027 нафар фан-клуб аъзоси қўллаб-қувватлайди. Учрашув "Барселона" мухлисларининг бу мавсумдаги энг катта гуруҳини ўзига жалб қилиши билан аҳамиятли бўлади, чунки каталониялик мухлислар сони Лиссабондаги "Эштадиу да Луш" ва Дортмунддаги "Сигнал Идуна Парк" стадионларига келганлар сонидан ошиши кутилмоқда.
Бутун дунёдан жами 158 фан-клуб саёҳатга боради.



