

19 ёшли нидерландиялик футболчи "Парма" билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди.
"Парма" бугун Мюнхен клуби Зиркзеени 15 млнга харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар 1,5 млн еврога ижарага олиш борасидаги таклифни қабул қилишини кутмоқда.
Бундай ҳолатда форвард душанба куни Италияга йўл олади ва "Парма" учун тиббий кўрикдан ўтади.



