"Бавария"дагилар Блинднинг келажаги борасида бир қарорга келди

Mirjalol Normatov
25 апр 2023
"Бавария" ҳимоячиси Дэйли Блинд ёзда жамоадан кетади.

Мюнхен клубидагилар 33 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш фикридан қайтишди. Нидерландиялик футболчида фаолиятини давом эттириши учун бошқа вариантлари бор.

Блинд "Бавария"га 2023 йил январида "Аякс"дан ўтганди. Ушбу мавсумда у жамоа таркибида 5 ўйинда қатнашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild