"Бенфика" "Интер" ўйинчисига қизиқмоқда

Alisher
24 авг 2021
"Интер" ярим ҳимоячиси Валентино Лазаро фаолиятини Португалияда давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 25 ёшли австриялик футболчи учун "Бенфика" даъвогарлик қилмоқда.

Ўйинчи миланликлар бош мураббийи Симоне Инзагининг режаларига кирмайди. Лазаро ўтган мавсумни ижара асосида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасида ўтказган эди.

Хавбек немис клуби таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira