Бу кўрсаткич бўйича "Реал" биринчи ўринда

Aslanov Jasurbek
26 апр 2018
Чемпионлар лигаси ярим финал илк учрашувида "Бавария" "Альянс Арена"да "Реал"ни қабул қилди.

Баҳс 1:2 ҳисобида мадридликлар ғалабаси билан якунланди.

Шундай қилиб, "Реал" турнир тарихида "Бавария"ни кетма-кет 6 марта мағлуб этган биринчи жамоага айланди.

"Реал" сўнгги олтита учрашувда мюнхенликлар дарвозасига 15та гол урди ва 5та гол ўтказиб юборди.

"Қироллик клуби"нинг ғалабали серияси 2011/12 мавсум Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувида (2:1) бошланган. Шундан сўнг "Реал" 2013/14 мавсумда ушбу турнир ярим финалининг иккала ўйинида, 2016/17 мавсум чорак финалидаги уй ва меҳмондаги баҳсларда ғалабага эришди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com