

Мен катта ғалабалар ва мағлубиятларни қабул қилишни яхши биламан. Спортда бунақанги ҳолатлар кўп учраб туради. Бу йилги ЕЧЛ мавсумида биз мухлисларимизни кўп маротаба хушнуд этдик деб ўйлайман. Энг асосий мақсадимизга эриша олмаганимиздан ранжидим албатта. Мен сўнгги сонияларга қадар ғалабага ишонгандим.



