Бугун «Локомотив» Дукентдан қайтади

Хабарингиз бор, “Локомотив” Дукент шаҳрида қисқа муддатли ўқув-йиғинини ўтказди.
15-20 апрель кунлари давомида бўлиб ўтган йиғин ниҳоясига етди ва бугун “темир йўлчилар” Тошкентга қайтишади.

Йиғин давомида жамоа битта ўртоқлик учрашви ўтказди.  “Локомотив” БФКга қарши ўтказилган бу назорат учрашувида  Вадим Абрамов шогирдлари, йирик – 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди машғулотлар пойтахтда давом эттирилади.

Манба: lokomotiv.uz