Венсан Компани Нойерни тарихдаги энг яхши дарвозабон деб аташга шошилмаяпти

Aslanov Jasurbek
8 апр 2026
"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани жамоа посбони Мануэль Нойернинг тарихдаги ўрни ҳақида берилган саволга жавоб берди.

"Тарихдаги энг яхши дарвозабон ҳақида гап кетганда, ҳар кимнинг ўз танлови бўлиши мумкин. Аммо Ману — жуда узоқ вақт давомида юқори савияни ушлаб тура олган кам сонли ўйинчилардан бири. Унинг ёшида бундай ўйин кўрсатиш ўта қийин вазифа.

У 30 ёш бўлганида ишлаш қандай бўлганини билмайман, лекин ҳозир ҳам ундаги маҳорат менда катта таассурот қолдирмоқда. Бундай даражадаги ва бундай муҳим учрашувларда бизга айнан мана шундай ўзига хос маҳорат соҳиблари керак", — дея Компанининг сўзларини келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли Мануэль Нойер 2011 йилдан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У клуб билан кўплаб совринларни қўлга киритган ва ҳамон жамоанинг асосий дарвозабони бўлиб қолмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA