Нойер "Сантьяго Бернабеу"да рекорд ўрнатди

Aslanov Jasurbek
8 апр 2026
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси посбони Мануэль Нойер ЕЧЛ 1/4 финали доирасида Мадриднинг "Реал" клубига қарши кечган баҳсда (2:1) феноменал ўйин намойиш этди.

40 ёшли дарвозабон мадридликларнинг 9 та зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткич ЕЧЛ плей-офф босқичи тарихида "Сантьяго Бернабеу" стадионида қайд этилган мутлақ рекорд ҳисобланади. Статистика юритила бошланган даврдан буён ҳали бирор бир голкипер Мадриддаги ўйинларда 9 та сэйв амалга оширмаган эди.

Нойернинг ушбу маҳорати "Бавария"га сафардан муҳим ғалаба билан қайтиш имконини берди. Энди жамоалар 15 апрель куни Мюнхенда жавоб учрашувини ўтказишади. Иккинчи баҳсда ҳам Мануэлдан мана шундай ишончли ҳаракатлар кутиб қоламиз.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports