

Лондоннинг "Челси" клуби "Реал Мадрид" ҳужумчиси Эндрик учун тахминан 80 миллион евро миқдорида расмий таклиф киритишни режалаштирмоқда. Ушбу футболчи клубнинг спорт лойиҳасида ҳал қилувчи фигура бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Topskills Sports UK нашри маълум қилди.
Эндрикка "Атлетико," "Арсенал" ва ПСЖ сингари бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳолат ҳужумчининг нархини сезиларли даражада кўтариши мумкин.
Шу пайтгача Эндрик "Лион" сафида учта ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урган ва битта голли узатма берган. Сўнгги учрашувда у хет-трик қайд этиб, жамоасининг 5:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Transfermarkt портали футболчини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.



