"Челси" ҳимоячиси сафга қайтди

Mirjalol Normatov
23 сен 2023
"Челси" ҳимоячиси Бенуа Бадьяшиль умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, футболчи тиззаости бўғимнинг шикастланган жароҳатини даволаган. Бироқ унинг ўйинларда қачон иштирок эта бошлаши маълум эмас.

Бадьяшиль 2023 йил қишида "Монако"дан Лондон клубига ўтганди. Шу давр мобайнида у 11 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди. "Челси"нинг навбатдаги учрашуви эртага 18:00да "Астон Вилла"га қарши ўтказилади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: chelseafc.com