

"Челси" Раҳим Стерлинг билан алоқаларни узишга қарор қилди. "Челси" раҳбарияти ярим ҳимоячи Раҳим Стерлингнинг январда клубни тарк этишини хоҳламоқда.
Sky Sports News маълумотига кўра, лондонликлар ҳозирда футболчи ва унинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Унинг қишки трансферлар ойнаси ёпилишидан олдин клубдан кетиши кутилмоқда.
Январь ойи бошида Стерлинг "Вест Хэм"га ижарага ўтиш имкониятини рад этгани хабар қилинган эди. Айтишларича, вингер "Фулхэм"га ўтишни маъқул кўрмоқда.
Жорий мавсумда Раҳим "Челси" таркибида биронта ўйинда ҳам майдонга тушмади, у асосий жамоадан алоҳида машқ қилмоқда. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2027 йилнинг июнигача амал қилади. Ўтган мавсумда инглиз футболчиси "Арсенал"да ижарага олинган эди.



