“Челси”га “Барселона” футболчиси керак

Марк Кукурелья фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин.

“Челси” трансфер ҳуқуқи “Барселона”га тегишли бўлган Марк Кукуреляни ёзги трансферлар вақтида сотиб олиши мумкин. Айни дамда ижара асосида “Хетафе”да тўп тепаётган 21 ёшли ҳимоячига “Наполи”, “Севилья” ва “Байер”дан жиддий қизиқиш бор.

Кукуреля жорий мавсум “Хетафе” сафида Ла Лиганинг 26 та ўйинида иштирок этиб, 1 та гол урди.


Manba: Daily Mail