"Челси"нинг Маунт билан музокараларни боши берк кўчага кириб қолди

Mirjalol Normatov
13 ноя 2022
"Челси"да ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт билан музокараларда муаммолар бор.

"The Telegraph" хабарига кўра, томонлар ёздан буён шартномани узайтириш бобида музокараларда. Бироқ ҳалигача бу борада ҳеч қандай ўсишга эришилмаган.

"Кўклар" раҳбарияти эса кириб қолинган боши берк кўчадан чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Чунки клуб бош мураббийи Грэм Поттер ушбу футболчини жамоага керакли деб ҳисобламоқда.

Маунтнинг амалдаги келишуви 2024 йил ёзига қадар мўлжалланган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph