Дани Алвес ЛаЛигадаги 100-ассистини амалга оширди

Mirjalol Normatov
8 май 2022
"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес Испания чемпионати доирасида "Бетис"га қарши ўйинда Жорди Альбанинг голига ҳаммуаллиф бўлди.

Шу орқали у ЛаЛигадаги фаолияти давомида 100-ассистини амалга оширди. Бунга қадар 39 ёшли бразилиялик ҳимоячи "Севилья" таркибида ҳам ўйнаган.

Сўнгги 30 йил давомида бу учинчи натижа ҳисобланади. Бу рейтингда айни дамда Лео Месси етакчилик қилмоқда - 189 ассист. Кейинги ўринда эса "Барселона" ва "Реал"нинг собиқ футболчиси Луиш Фигу бор - 107 ассист.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal