Де Брюйне: "Мени Месси ёки Роналду билан солиштиришлари ҳавотирга солмайди"

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2017
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне уни Лионель Месси ёки Криштиану Роналду билан солиштиришларига эътибор қаратмайди.

Олдинроқ Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Де Брюйне аргентиналик ёки португалиялик каби юлдуз футболчи бўлиши мумкинлигини айтган эди.

"Месси ёки Роналду билан солиштириш мени ҳавотирган солмайди. Одамлар тез-тез бундай солиштиришлар қилишади, бироқ дунёда ажойиб футболчилар кўп. Мен ҳозиргидек ҳаракат қилишга интиламан, жамоанинг ўйини позитив ҳиссиётлар уйғотмоқда ва бу яхши. Биз аҳилмиз" - дейди Де Брюйне.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports