Десятчиков хотира турнири: Ярим финал жуфтликлари маълум

Nadirkhuja Yuldashev
16 авг 2013
Бугун пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Владимир Десятчиков хотира турнирининг учинчи кун учрашувлари ўтказилди ва шунга кўра ярим финал жуфтликлари маълум бўлди.

1999 йилда туғилган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган мусобақанинг ярим финалида "Бунёдкор", "Бухоро" ҳамда "Пахтакор" ва "Машъал" жамоалари баҳс олиб боришади. Ўйинлар 17 август куни "Чилонзор" стадионида бўлиб ўтади.

Учинчи кун натижалари
БЎСМ-16 - "Қўқон" 2:1
"Андижон" - "Термиз" 1:2
"Чилонзор" - "Бухоро" 2:3
"Спартак" - "Наврўз" 0:0

Ярим финал. 17 август
9:00. "Бунёдкор" - "Бухоро"
10:30. "Пахтакор" - "Машъал"

Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia