Достон Ҳамдамов: "Жаҳон чемпионатига тайёргарлик яхши кетмоқда"

Narzulla Saydullayev
7 май 2015
Кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қирғизистон олимпиячиларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

2:2 ҳисобида якунланган ўйиндан кейин терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Қирғизистонга қарши ўйин яхши ўтди деб ўйлайман. Улар ҳам яхши жамоага эга эканлар. Қирғизистонга Осиё чемпионатида саралашида омад тилайман. Рақиб футболчилари биздан каттароқ эди, лекин бу учрашув вақтида у қадар сезилди деб ўйламайман. 

- Жаҳон чемпионатига оз фурсат қолмоқда. Тайёргарлик маромида кетмоқда. Барча қандай мусобақага кетаётганини яхши тушуниб турибди. Ҳозирги таркибдаги кўплаб футболчилар ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашган.

- Рақибларни дисклар орқали ўрганиб бораяпмиз. Гуруҳдаги барча рақиблар билан ўйнаса бўлади. Шунчаки чўчимаган ҳолда майдонга тушсак бўлгани, - дейди Ҳамдамов.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia