

Нидерландиялик футболчини "Манчестер Сити" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули 25 миллион еврога тенг.
29 ёшли ҳимоячи "нерадзуррилар" сафида 2021 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2027/28 йилги мавсум охирида тугайди.
"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида учинчи ўринни эгаллади.



