"Бавария" Мадридда "Реал"ни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
8 апр 2026
УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 1/4 финал босқичи доирасидаги дастлабки учрашув якунланди.

Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида кечган баҳсда "Реал" ва "Бавария" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув мюнхенликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Баҳсни инглиз ҳаками Майкл Оливер бошқариб борди.

Ўйиннинг 41-дақиқасида Луис Диас ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошланиши билан, 46-дақиқада Гарри Кейн орадаги фарқни иккитага оширишга муваффақ бўлди. "Қаймоқранглилар" сафида Килиан Мбаппе 74-дақиқада битта гол билан жавоб қайтарди.

“Реал” - “Бавария” 1:2
Голлар: Мбаппе 74 - Диас 41, Кейн 46.

"Реал": Лунин, Александер-Арнольд, Рюдигер, Хёйсен, Каррерас, Вальверде, Питарч, Тчуамени, Гюлер, Мбаппе, Винисиус Жуниор.

"Бавария": Нойер, Лаймер, Та, Юпамекано, Станишич, Павлович, Киммих, Диас, Гнабри, Олисе, Кейн.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 15 апрель куни Мюнхендаги "Арена Мюнхен" стадионида бўлиб ўтади. Арбелоа шогирдлари энди сафарда фақат ғалаба учун майдонга тушишлари талаб этилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia