Элит ОЧЛ иштирокчилари сони оширилади

Sherzod Nurmatov
14 апр 2026
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Мусобақалар қўмитаси қитъанинг энг яхши клуб мусобақаси — Элит ОЧЛга бир қатор стратегик яхшиланишларни тавсия қилди.

2026/27 йилги мавсумдан бошлаб лига босқичини кенгайтириш

Ушбу эволюциянинг марказида лига иштирокчиларини 24 тадан 32 та клубгача кенгайтириш кўзда тутилган. Янги тузилмага кўра, мусобақалар Шарқий ва Ғарбий минтақаларда 16 тадан жамоа билан тенг тақсимланади.

2026/27 йилги мавсумдан кейин 1/8 финал квалификацияси

2026/27 йилги мавсумдан кейин жорий этиладиган лига босқичидан кейинги саралаш мезонлари ҳам қайта кўриб чиқилади. Лига босқичи якунида ҳар бир минтақада 1-6-ўринни эгаллаган клублар тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўлланма олади. Аввалги форматлардан фарқли равишда 7-10-ўринни банд этган жамоалар чиқиб кетмайди, балки ўтиш ўйинлари (плей-офф)да қатнашади.

Барча қарорлар ОФК Ижроия қўмитаси тасдиғидан сўнг кучга киради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: the-afc.com