Эртага "Рома"га янги бош мураббий тайинланади

Alisher
10 июн 2019
"Шахтёр" бош мураббийи Пауло Фонсека "Рома" бош мураббийи бўлиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Хабарларга кўра, португалиялик мутахассис 11 июнда римликлар президенти Жеймс Паллотто билан Лондонда учрашади. У якунда "Рома" билан "2+1" форматидаги шартномага имзо чекади. Унинг маоши қўшимча бонусларни ҳисобга олмаса мавсум учун 2,5 миллион еврони ташкил этади.


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta Dello Sport