

Евродан кейин "Метц" ҳужумчисига "Монако" ва "Ланс" клублари томонидан жиддий қизиқишлар бўлган эди. "Championat.asia" манбаларининг хабар беришича, Микаутадзе бугун Франциянинг бошқа бир клуби "Лион" таркибида тиббий кўрикдан ўтмоқда. Грузиялик форвард тез орада лионликлар билан шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, "transfermarkt" порталида Жоржнинг трансфер қиймати 15 млн евро қилиб кўрсатилган. Унинг "Метц" билан келишуви 2028 йилгача мўлжалланган.




