

Португалиялик футболчи "Астон Вилла" ва "Бёрнли"га қарши ўйинларда огоҳлантириш олгани туфайли дисквалификация қилинди.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба оқшомида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Бёрнли"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўлланма олди.
Бруну Фернандеш 2022/2023 йилги мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида жами 21 та расмий ўйин ўтказиб, учта гол урди ва учта самарали узатма амалга оширди.



